Тадбирда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошкармаси бошлиғи Динара Якубова иштирок этиб, қишлоқ аёлларини яқинлашиб келаётган «Наврўз» айёми ҳамда «Сумалак сайли» билан самимий қутлади.

Ўтказилган тадбирнинг байрам дастурхони атрофида наъмунали қайноналар, матонатли оналар, тадбиркор аёллар, фаол хотин-қизлар, фаҳрийлар жам бўлишди. Тадбир давомида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини намоён этувчи кўргазмалар ҳам ташкил этилди.