
Бугун, 22 март куни Жомашуй шаҳарчасидаги "Шердор" мажмуасида "Маҳалла ходимлари куни" муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Нуршод Худойбердиев, сектор раҳбарлари, маҳалла тизимининг фидойи ходимлари иштирок этди.

— Бугунги кунда маҳалланинг асосий ислоҳотчилари — сиз азизлар ҳисобланасизлар. Мингбулоқ туманида ушбу тизимни юқори поғонада эканлиги бу албатта қувонарли ҳолат. Барчангизни яна бир бор байрам билан табриклайман! —дейди туман ҳокими.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрам қувончини улашди.






