Мингбулоқнинг Мазгил қишлоғида жойлашган 23-мактабнинг филиали 1955 йилда қурилган бўлиб, таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди.

Мана бугун ушбу мактабнинг қиёфаси буткул ўзгарди. Умумий қиймати 1 миллиард 250 миллион сўмлик ушбу маскан 40 ўринга мўлжалланган.

Таълим даргоҳининг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Фахриддин Йўлдошев, туман халқ таълими бўлими мудири Аҳмаджон Ғаниев, ҳудуд депутати Азизбек Мирзакаримов ва маҳалла аҳли иштирок этди.