Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари;

2. "Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши";

3. “Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш” тўғрисидаги маърузаси.

Йиғилишда Мингбулоқ туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Б.Мазаиров, бугунги йиғилишда туман судининг раиси Ш.Содиқов қатнашаётганлиги гапириб, сўз навбатини суд раиси Ш.Содиқовга берди.

Масала юзасидан жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш.Содиқовмаъруза қилиб, Инсон ҳуқуқлари — инсоннинг давлат билан муносабатидаги ҳуқуқий мақомини, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳалардаги имкониятлари ҳамда даъволарини тавсифловчи тушунча.

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Янги Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир.

Маълумки, ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституциясида мустаҳкамлаб олади. Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк давридаёқ қабул қилинган Бош Қомусимиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди.

Асосий Қонунимиз жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолати бўлмоқда. Бу эса табиийки, замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди. Айтиш зарурки, айнан Конституциямиз устуворлиги билан мамлакатимизда фуқаролик жамияти ривожланиш чўққисига кўтарилмоқда. Айнан Бош Қомусимизда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилиши, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенглиги, фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланиши, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши каби бандлар қатъий белгиланган.

Шу жумладан, жамоатчилик назорати, биринчи навбатда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари, молия, банк, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, энергетика ва транспорт соҳаларида жорий этилиши зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этгани бор гап. Шунингдек, бозорлар ва савдо мажмуаларидаги маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш сифати каби масалалар ҳам жамоатчилик назоратида бўлаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Бунда, албатта, оммавий ахборот воситалари ҳам қонунийликни қарор топтиришда, айниқса, сўнгги беш йилликда чинакам “жамият кўзгуси”га айланганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Чунки, Конституциямизда ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким ўзи истаган ахборотини излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга эканлиги, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустасно эканлиги қатъий белгилаб қўйилган.

Шундан сўнг туман судининг раиси "Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши" юзасидан маъруза қилди.

Ш.Содиқов ўз маърузасида, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг асл моҳияти инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодиётни ривожлантириш орқали халқ фаровонлигига эришишдан иборат. Чет элдан инвесторни жалб этиш учун унга, биринчи навбатда, қулай ишбилармонлик муҳити, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонуний кафолатлар яратиб бериш лозим.

Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши бўлганлиги боис, мамлакатимиз иқтисодиётида инвестицияларнинг ўрни муҳим аҳамиятга эгалиги ҳамда кириб келаётган инвестиция ҳажмининг ошаётганлиги инвесторларнинг ҳуқуқларини суд ҳимоясининг самарали тизими яратилишини тақозо этмоқда.

Ушбу чора-тадбирларнинг давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармони асосида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш мақсадида Олий суд тузилмасида йигирма миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестицияни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахслар ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш ваколати берилган судлов таркиби ташкил этилди.

Бундан ташқари, туман судининг раисиаёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка тўхталиб ўтаркан, Зўравонлик бу бир шахснинг иккинчи шахсга нисбатан қасддан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали унинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик).

Оилавий зўравонлик эса зўравонлик ҳаракати (ҳаракатсизлиги) оила аъзосининг бошқа аъзоларига (хотин, ота-она, болалар ва бошқалар) нисбатан амалга оширилиши тушунилади. Умуман олганда бутун дунёда статистик маълумотларга кўра аксарият ҳолларда оилавий зўравонликдан хотин-қизлар жабр кўради. Оилавий зўравонлик жинсий, жисмоний, иқтисодий ва руҳий зўравонлик шаклларида амалга оширилиши мумкин.

Аёлларга нисбатан зўравонлик муаммоси ҳар қандай жамият учун инсон ҳуқуқини поймол қилиш билан боғлиқ булган жуда жиддий муаммо саналади. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бутун дунёда ҳар учинчи аёл (35%) ҳаёти давомида у ёки бу турдаги зўравонликка дуч келар экан. Бу бутун жаҳонда мавжуд бўлган ўта долзарб муаммолигини исботловчи статистик маълумотлардир деб ўз сўзини якунлади.

Раислик қилувчи талабаларга ўзларини қизиқтирган саволларини беришлари мумкинлигини билдирди.

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли маълумотлар олишди.