Мингбулоқ туман Тўпсада МФЙда яшовчи фуқаро Мамадалиев Собиржонга Гулистон ММТП ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳирасида турган 58 бонитет балли 195,196,197,194қ, 191,192,193-контурларда жойлашган жами 53.8 гектар, шундан 44.6 гектар экин ери , 0,1 гектар ўрмонзор 8,6 гектар сув ости ерлари, 0.3 гектар дала йўллари ўрни, 0.1 гектар қуриш ўрни майдонлари бўлган ер майдонини туман ҳокимининг 2016 йил 16 мартдаги 271-сонли қарори билан пахта-ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ажратиб берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида фермер хўжалиги ташкил қилаётган ерлардан амалдаги ер тўғрисидаги қонунларга, экология ва санитария талабларига риоя этиш, белгиланган режа асосида ҳосилдорликни йилма-йил ошириб бориш вазифаси топширилган.
Бундан ташқари туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган узоқ муддатли шарноманинг 5-бобида фермер хўжалигига давлат эхтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини таъминлаш (ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда);
Ерлардан белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятни ёмонлашувига йўл қўймаслик, Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнидаги ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг нормативидаги кадастр бахосидан паст бўлмаган даражада таъминлаш мажбуриятлари юклатилган .
“Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалиги 2016 йил пахта ҳосили учун 34,3 гектар майдонда 56,7 тонна пахта етиштириш бўйича контрактация шартномаси тузилган бўлиб, амалда 8,1 тонна ёки режага нисбатан 14,3 фоиз пахта хом ашёси топширган. 2017 йилда режага нисбатан 55,8 фоиз ва 2018 йилда режага нисбатан 99 фоиз пахта хом ашёси сотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарори 4 иловасидаги фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришгақўйиладиган талаблар
- Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг (кейинги ўринларда қишлоқ хўжалиги корхоналари деб аталади) ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришда, уларнинг охирги уч йиллик фаолияти тўлиқ таҳлил қилинади ва натижаси бўйича ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси кесимида таҳлилий маълумот тайёрланади.
- Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш жараёнида қуйидаги ҳолатларда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади:
ер участкасидан қонун ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилмаганда;
ер участкасини сақлаш шартларига ва сувдан фойдаланиш тартибига риоя этилмаганда, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари кўрилмаганда, шунингдек ушбу мақсадлар учун ўз маблағларини ажратмаганда;
ер участкалари майдонлари узоқ муддатли ер ижара шартномасида белгиланган ўлчамларга нисбатан камайтириб юборилганда, суғориладиган майдонларга асоссиз равишда бино-иншоотлар қурилганда ёки бошқа турдаги зарар етказилганда;
қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган талабларга риоя этилмаганда ва норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганда;
давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан тузилган контрактация шартномалари шартлари сўнгги уч йилда бажарилмаганда, хўжалик фаолияти самарасиз ёки паст рентабеллик билан юритилганда;
меҳнат муносабатларини тартибга солишга қаратилган қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилмаганда, ишчи-ходимлар, шу жумладан фермер хўжалигида меҳнат қиладиган оила аъзолари, вақтинча (мавсумий) ёлланадиган фуқаролар учун меҳнат хавфсизлиги шартлари таъминланмаганда;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда, сўнгги уч йил давомида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан тушадиган маблағлар банк ҳисоб варақларида айланиши таъминламаганлиги учун ҳалқ депутатлари кенгашинининг 2019 йил 23 январдаги 201/78-5-сонли қарори қабул қилиниб, туман ҳокимининг 2019 йил 26 январдаги 161/214-сонли қарори билан туман ҳокимлиги захирасига олинган ва 2019 йил 5 февралдаги “Яккатол олтин замини” пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалигигаижарага қўшимча ер майдони ажратиш тўғрисида”ги 367-сонли қарори билан ажратиб берилган.
Мамадалиев Собиржон “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалиги низоли Мингбулоқ туман ҳокимининг 2019 йил 26 январдаги 161/124-сонли ва 2019 йил 5 февралдаги 367-сонли қарорларидан 2019 йилда хабардор бўлсада, судга шикоят қилиш муддатини асоссиз ўтказиб юбориб, 2021 йил апрель ойида судга мурожаат қилган ва шу ўтган давр мобайнида судга мурожаат қилувчи ҳолатлар бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Плениумининг 2019 йил 24 декабрдаги “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларнинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 24-сонли қарорнинг 19-банди 5-хатбошисида, агар мурожаат қилиш муддати ўтказиб юборилган ёки ўтказиб юборилган муддатни тиклаш суд томонидан рад этилган бўлса, аризани қаноатлантириш рад қилинади деб кўрсатиб ўтилган.
Мамадалиев Собиржон томонидан 2021 йил 13 августда Наманган туманлараро маъмурий судига ҳоким қароридан норози бўлиб ариза билан мурожаат қилган бўлиб, суднинг 2021 йил 14 сентябрдаги ажрими билан иш юритишдан тугатилган. Аризани тугатилишига Ўзбекистон Республикаси МСИЮтк 108 моддаси биринчи қисми 3-банди асос қилинган бўлиб, унда Мамадалиев Собиржон Мингбулоқ туман давлат хизматлари марказининг 2021 йил 25 февралдаги 01-10/11-сонли қарорига асосан тугатилганлиги кўрсатилган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 августдаги 4-1601-2004/282-сонли ажрими билан Мамадалиев Собиржонни тугатишга доир иш юритиш тамомланиб, “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалиги фаолияти тикланган.
Мамадалиев Собиржон томонидан яна Наманган туманлараро маъмурий судига 2021 йил 14 сентябрда 5-1601-2104/796-сонли ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта ариза киритилган.
Наманган туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 21 сентябрда аризани мазмунан кўриб чиқиб, Мамадалиев Собиржон “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалигининг низоли ер майдонига нисбатан бўлган ҳуқуқи вужудга келмаганлиги “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалиги ва туман ҳокими ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилмаганлиги ва давлат рўйхатидан ўтмаганлиги, шунингдек судга шикоят қилиш муддатини ўтказиб юборганлигини узрли деб топишни рад қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида хулосага келган.
Мамадалиев Собиржон апеляция шикоятидаги “Яккатол олтин замини” фермер хўжалиги раҳбари Х.Исмоилов эканлиги, тендерда иштирок иштирок эитш ҳақидаги ариза Х.Исмоилов эмас, балки унинг иш юртувчиси Ш.Эгамов томонидан берилганлиги ҳақида келтирилган важлари ҳам асоссиздир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 23 февралдаги ҳамда 2022 йил 20 декабрдаги расмий маълумтлар базасида “Яккатол олтин замини” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Эгамов кўрсатиб ўтилган.
“Яккатол олтин замини” фермер хўжалиги йилдан пахта-ғаллачилик йўналишида агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказиб давлат режаларини ортиғи билан бажариб келмоқда. Ҳозирда 8 нафар доимий ва 32 нафардан ортиқ мавсумий ишчилар ишлаб келади. Бундан ташқари ҳар йили кам таъминланган оилаларга ғаллан кейин ер ва буғдой маҳсулотлари тарқатиб келади.
Хулоса қилиб айтганда Мамадалиев Собиржон газетага бу мурожаатни йўллашдан олдин фермер хўжаликлари фаолиятини чуқур таҳлил қилиб, мазкур хўжаликлар бир неча йиллар мобайнида ердан унумли фойдаланмай келаётганлиги ва шартнома шартларини бажармаётганлигига ҳам бир назар солса мақсадга мувофиқ бўларди.






