Мамлакатимизда 15-майдан 15-июнга қадар “Соғлом аёл” ойлиги тадбирлари ўтказилмоқда. Мингбулоқда ташкилланган навбатдаги семинар айни шу мавзуда бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Ф.Эгамбердиева, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари О.Қўлдошев, патранажлар ва маҳалладаги аёллар фаоллари иштирок этди.
Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад ўсмир қизлар ва фертиль ёшдаги аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.
Таъкидлаш жоиз, Мингбулоқ туманида туғруқ ёшидаги аёллар доимий назоратда бўлиб, уларни аниқ режа асосида тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Семинар давомида аёллар ўртасида репродуктив саломатликни асраш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, бехатар оналик, ўсмир қизлар ўртасида учрайдиган тиббий муаммоларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Тадбир доирасида эрта турмуш ва қариндошлар ўртасидаги никохнинг салбий оқибатлари, чақалоқларни тўғри овқатлантириш, хонадон гигиенасига риоя қилишнинг оила саломатлигида аҳамияти каби мавзуларда суҳбат қурилди.
Тадбир давомида тўғри овқатланиш ярмаркаси, аҳоли орасида тор доирадаги тиббий кўрик, соғлом ҳаёт учун 5000 қадам юриш кабилар ҳам бўлиб ўтди.






