Мингбулок тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан туманда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, очиқ ва ёпиқ майдонларда маҳсулот етиштириш бўйича семинар ташкил этилди.
Унда соҳа мутахассислари ва томорқачилар иштирок этишди.
Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ўз томорқаларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш, уларга амалий кўникма ва илмий асосланган билим бериш, фуқароларнинг ўз томорқасидан даромад олишдан иборатдир.
Иштирокчилар Мулкобод маҳалла фуқаролар йиғини "Янгибог" кўчасида истиқомат қилувчи Яхшибоев Зохиджон хонадонида бўлишиб, томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича холатини ўрганилди, томоркаларни сугориш учун артезиан кудуклари казиб чикарилган.
Яхшибоев Зохиджонлар оиласи 10 сотих томорқадан унумли фойдаланиб, бир йилда 2-3 маротаба ҳосил оляпди. Томорқада 3 сотихли иссикхона мавжуд. Иссиқхонадан ўтган йили 30 млндан зиёд соф даромад олишган. Март ойида иссиқхонага экилган бодринг кўчатлардан 10 млн даромад олишган бўлса яна ўртача 20 млн даромад олишни кўзлашмоқда.Семинар иштирокчиларига макбул кишлок хужалиги ва экологик амалиёти (GAЕP) оркали захарли ва кимёвий дориларсиз биологик табиий усулда ва сув тежамкор технологиялар билан сабзавотларни хосилдорликни ошириш ишлари олиб борилди.






