Ушбу дастурга бағишлаб ўтказилган йиғилишда Президентимиз томонидан тадбиркорларга шароит яратиб, улар билан манфаатли ҳамкорлик қилиш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича топшириқлар берилган эди.

Семинарда вилоят ва туман ҳокимликлари мутасадди раҳбарлари, республика ишчи гуруҳи, тегишли ташкилотлар вакиллари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Учрашувда дастурда тадбиркорларга имкониятлар яратиб бериш орқали ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва шу йўл билан камбағалликни қисқартириш ҳамда бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш борасида тушунчалар берилди. 

Ўз навбатида тадбиркорлар ҳам ташаббус, таклиф ва муаммолари билан ўртоқлашдилар.