"Истиқбол" ММТП ҳудудидаги "Муҳаммад Сардор Азиз" фермер хўжалигида туманда биринчи бўлиб ғалла ўримига старт берилди. Ўрим олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон ҳатм қилинди.

Бугунги кунда Мингбулоқ туманидаги 312 та фермер хўжалиги томонидан жорий йилда 9085 гектар майдонда ғалла етиштирилмоқда. Айни пайтда пишиб етилаётган ғалла ҳосилини юқори унумдор комбайнлар ёрдамида қисқа фурсатларда ўриб-янчиб олиб, қабул масканларига етказиш мақсадида туманнинг барча ҳудудларида сифатли техника ва ишчи кучи жалб этилган ҳолда 54 та махсус отрядлар ташкил этилгани, мавсум давомида туман бўйича 270дан ортиқ дон териш техникалари жалб қилинган.