Фахр-ифтиҳоримиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ҳар кўрганимизда қалбимизда ватанпарварлик, юртга садоқат каби муқаддас туйғулар жўш уриши табиий.

Наманган вилоятида яна бир ҳайрли ташаббус бошланди.

Шаҳар ва туманларда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда сектор раҳбарлари учун ажратилган хизмат уйлари олдига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ўрнатилмоқда.

Зеро, Ватан - остонадан бошланади. Бундай лойиҳалар ёш авлод маънавиятини юксалтиришда, уларда юртга, ўз халқига, туғилиб ўсган тупроғига содиқлик туйғусини мустаҳкам қарор топтиришда муҳим аҳамиятга эга.