Бугун Мингбулоқ туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан Жомашуй марказидаги деҳқон бозорида савдогарлар ва ҳаридорлар учун яратилган шарт-шароитлар, бозордаги нарх-наво ҳолати ўрганилди.

Дастлаб, бозорни қайта таъмирлаш бўйича лойиҳа билан танишилди.

Об-ҳавонинг иссиқлигини инобатга олган ҳолда бозор расталаридаги маҳсулотларнинг сифатли бўлишига эътиборни кучайтириш, аҳоли гавжум жой ҳисобланган бозорда санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилишни доимий назоратга олиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.