Мингбулоқ туман маҳаллий бюджети даромадлари 2-чорак режа кўрсаткичлари 8 млрд. 098.9 млн сўм бўлиб, 131.1 фоизга ёки 10 млрд 615.5 млн сўмга бажарилган. Даромадлар контингент кўрсаткичлари бўйича режа 17 млрд. 164.2 млн сўм бўлиб, 126.4 фоизга ёки 21 млрд 699.4 млн сўмга бажарилди.
Туман маҳаллий бюджети ҳаражатлари 62 млрд 933.4 млн сўм бўлиб, чорак якуни бўйича 66 млрд 501.8 млн сўмга ёки 105.7 фоизга бажарилди. Шундан ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлари 48 млрд. 946.2 млн сўм бўлиб, 98.8 фоизга ёки 48376.1 млн сўмга бажарилган. Иқтисодиёт ҳаражатлари 6 млрд 705.2 млн сўм бўлиб, 93.1 фоизга ёки 6 млрд 245.8 млн сўмга ижроси таъминланган. Бошқа соҳалар ҳаражатлари 7 млрд 282.0 млн сўм бўлиб, 11880.0 млн сўмга бажарилган.
Туман маҳаллий бюджетига даромадлар ва ҳаражатлар ўртасида касса узилишларини қоплаш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан 33 млрд 487.4 млн сўм, (2-чорак давомида 18 млрд 620.0 млн сўм) тартибга солиқчи трансфертлар олинган. Бундан ташқари, 5 млрд. 534.0 млн сўм миқдорида қисқа муддатли мақсадли ссудалар олинган бўлиб, ушбу мақсадли ссудаларнинг 2 млрд 800 млн сўми соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва янги қурилиш учун, 2 млрд 734.0 млн сўми “Обод қишлоқ” дастури орқали амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилди.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида туман ҳокимининг тегишли фармойишлари ҳамда ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари асосида 1962.0 млн.сўм маблағлар йил бошига эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан, 2 млрд 734.5 млн сўм даромадлар режа кўрсаткичларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳамда 687.1 млн сўм маблағлар захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан йўналтирилган.






