Сессия ишида депутатлар, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман сайлов комиссияси аъзолари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. 

Сессияда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш иши кўриб чиқилди.

Сессияда ҳудудларни ривожлантириш, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Сессия якунида Халқ депутатлари Мингбулоқ туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.