Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш
Мингбулоқ тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман ФҲДЁ бўлими билан ҳамкорликда оила қуриш истагини билдирган ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ВМ-820 сонли қарорига асосан 16 соатлик ўқув ташкил этилди.
Ўқувда 13 та оила қуриш истагини билдирган жуфтликларга тренерлар томонидан керакли тушунча ва маслаҳатлар берилди.
Ўқув сўнгида ўқитилган ёшларга сертификатлар топширилди.






