Мингбулоқ сув ва қишлоқ хўжалиги касб ҳунар коллежида туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳининг фуқаролар сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда ҳозиргача фуқароларнинг 100 яқин мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид бўлиб, кўпчилиги жойида ечимини топди.

Қабул давом этмоқда...