Мингбулоқ туман прокуратураси томонидан ташкил қилинган арзонлаштирилган ярмарка ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда нарх-навоси ўрганилди.
Ушбу ярмаркада фермер хўжаликлари ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилаётган товарлар сифати ва нархи арзонлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.
Хусусан, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлар нархлари назорат тартибида ўрганилиб, сотувчи ва тадбиркорлар билан суҳбатлашилди.
Харидорларга қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган мактаб ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Шунингдек, бозор маъмурияти ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига ярмаркалар доимий фаолият юритиши, озиқ-маҳсулотлари тўлиқ ва сифатли бўлиши лозимлиги тўғрисида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.






