Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, уларнинг орзу ва мақсадларини рўёбга чиқариш, мавжуд муаммоларга ижобий ечим бериш соҳага алоқадор раҳбарлар олдидаги асосий вазифалардан биридир.

Бугун, 19 сентябрь куни Мингбулоқ тумани ҳокимлигида сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.

Учрашув аввалида сектор раҳбарлари бугунги кунда туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда яратилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқот давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга вазифа ва топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, хорижда юрган ёшлар билан ҳам мулоқот қилинди. Уларнинг ҳам мурожаат ва таклифлари тингланди.