Исомиддин Эргашев Мингбулоқ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
У 1990 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. 2013 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини “Ўздаверлойиҳа” институти Наманган бўлинмасида бошлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Ўздаверлойиҳа” илмий-лойиҳалаш институти “Намвилерлойиҳа” бўлинмаси лойиҳа бош муҳандиси-бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тайинлов Мингбулоқ тумани ҳокимининг тегишли қарори асосида амалга оширилди.






