Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 2021 йил учун 1-кб шакл (йиллик) ҳамда фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил учун 1-фх шакл (йиллик) давлат статистика ҳисоботини э-Стат 4.0 ахборот тизими орқали 2022 йил 25 февралидан кечиктирмай электрон кўринишда тақдим этиш белгиланган. Шу муносабат билан 1-кб шакл (йиллик) ва 1-фх шакл (йиллик) ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этишингизни сўраймиз. Ўз навбатида ҳисобот тақдим этиш тартибини бузган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чора кўрилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз. Давлат статистика тизимига доир барча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин. Қўшимча маълумотлар учун телфон: 69-45-21-898 Мингбулоқ туман статистика бўлими @mingbuloq_hokimligi