
Бугун, 1 март куни туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ва тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Отабек Рустамовлар Бешсерка маҳалласида фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказдилар.
Қабулда 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг мазмунидан келиб чиқиб ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
Маълумот ўрнида Бешсерка маҳалласи жорий йилда "Обод қишлоқ" дастурига кирган бўлиб, йўл, ичимлик суви, электр энергияси, ижтимоий соҳа объектлари тўлиқ таъмирланади ва янгиланади.






