
Бугун, 4-март куни Қолгандарё маҳалласида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида "Гулхан атрофида гурунглашамиз" шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида Мингбулоқдаги барча ёшлар етакчиларига сектор раҳбарлари томонидан замонавий планшетлар совға қилинди.
Маданият ходимлари томонидан куйланган қўшиқлар минглаб аҳолига хушкайфият улашди.






