Янгиликлар
Хабарингиз бор, Мингбулоқ тумани “Мустақиллик” маҳалласида жойлашган 2-вилоят сил касалликлари шифохонасида кенг кўламли қурилиш - реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоят сектор раҳбарлари мазкур шифохонада бўлиб, бунёдкорликлар билан танишдилар.
Ҳозирда биноларни пардозлаш, атрофини ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Вилоят раҳбари қурилиш жараёнини тезлатиш, ободонлаштириш борасида масъулларга кўрсатмалар берди.
Маълумот учун: мазкур шифохона биноси мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Ахрор Мансуров 1988 йилда Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Мингбулоқ туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчилигидан бошлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Наманган вилоят адлия бошқармасида турли вазифаларда, Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, гуруҳ раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори, вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.
У тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.
Мансуров Ахрор Аҳмадалиевич Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.








