Мингбулоклик ёшлар ўтган йил давомида қандай имкониятлардан фойдаланди?

Бу бўйича Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ёш журналист ва блогерларга матубуот анжуманида ҳисобот берди.

Ўтган 2022 йилда 1010 нафар ёш «Ёшлар дафтари»га киритилди.

Шундан, 175 нафарига 518 миллион сўмлик контракт тўлов пуллари тўлаб берилди, 95 нафарига 310 миллион 700 минг сўмлик меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб берилди, 24 нафар ёшга келажак касблари, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиш учун 70 миллион 200 минг сўмлик ўқув-курс пуллари тўлаб берилди, 17 нафар ёшга 20 млн 400 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди, 12 нафар ёш ишга жойлаштирилди, 4 нафар ёшга 41 млн 500 сўмлик даволаниш ҳаражатлари қоплаб берилди, 25 нафар ёшга 138 миллиондан зиёд сафарбарлик чақирув резервидаги хизматини ўташ маблағи тўлиқ қоплаб берилди, 453 нафар ёшга 10 йил муддатга ижара асосида ер майдони ажратиб берилди, 105 нафар ёшга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун 127 млн 583 минг сўм пул тўлаб берилди, 2 нафар ёш оилага турар-жой ижараси учун 14 млн 462 минг сўм пул тўлаб берилди, 2 нафар ёшга биометрик паспорти олиб берилди, 96 нафар ёшга бошқа масалалар бўйича ёрламлар кўрсатилди.