2022 йилнинг 1 январь ҳолатига туманда жами 58238 (жами аҳоли 131.476 минг) нафар меҳнатга лаёқатли фуқаролар бўлиб, шундан, банд бўлганлар сони 52465 ни, ишсизлар 5773 нафарни ташкил этиб, туманнинг ишсизлик даражаси 9,9 фоизга тўғри келган.

Бундан ташқари, жорий йилда меҳнат бозорига илк бор 2785 нафар ёшлар ва 2441 нафар  хориждан қайтган меҳнат мигрантлари кириб келди. (Маълумот учун, мактабларнинг 1326 нафар, коллежларларнинг 584 нафар, олий таълим муассасаларининг 78 нафар битирувчи).

Бандлик дастурига асосан жорий йилда 53173 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, шундан жорий йилда 54473 нафар аҳолини бандлиги таъминланди.

Жумладан, 2856 нафар аҳоли доимий иш ўринларида, 5604 нафар аҳоли ўзини-ўзи банд қилган, 669 нафар аҳоли вақтинчалик ва мавсумий ишларда бандлигини таъминланди.

Комплекслар кесимида таҳлил қилинганда, Иқтисодий комплексда 13593 нафар, Қурилиш комплексида689 нафар, Туризм комплексида716 нафар, Қишлоқ хўжалиги комплексида – 38370 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.