НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯ

20 март куни халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Депутатлар туман ҳокими вазифасида ишлаган Т. Рапиковни вилоят ҳокимининг қарорига асосан бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этиш ҳақидаги қарорини тасдиқладилар.

 

Сессияда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозаров маъруза қилди. Нотиқ ўз сўзида туманда эришилган натижалар, мавжуд кенг имкониятлар, кўп тармоқли фермер хўжаликларидаги резервларни таъкидлади. Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берган вазифалари асосида барча соҳаларда натижали ишлар ташкил этилишига ишонч билдирди.

Вилоят ҳокими кун тартибидаги масала бўйича ҳозиргача  Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган Нуршод Нурмаматович Худойбердиевни туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқлашни таклиф қилди. Депутатлар мазкур қарорни бир овоздан тасдиқладилар.

Кўрилган масала юзасидан Ўзгариш миший хизмат касб-ҳунар коллежи директори Абдусаттор Раҳимов, туман «Нуроний» жамғармаси раиси Мақсуда Саидмуродова, "Файзимуҳаммад ота-Ч" фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Чилматов, туманнинг янги ҳокими Нуршод Худойбердиев сўзга чиқдилар.