Xususan, 3 546 nafar tadbirkor bilan hamkorlik natijasida hududda 27 402 ta yangi ish o‘rinlari yaratildi. Tadbirkorlarga yordam ko‘rsatish ishlari Kompaniya tomonidan davom ettirilmoqda.

Kompaniya quyidagi moliyaviy yordamlarni ko‘rsatmoqda:

➡️ kredit, lizing, bank kafolati, akkredivlar uchun garov yetmaganda 5 mlrd so‘mgacha kafillik;➡️ ulushdorlik asosida 5 mlrd so‘mgacha kapitalga ulush kiritish;➡️ salohiyatli loyihalarni moliyalashtirish uchun 20 mlrd so‘mgacha moliyaviy qarz;➡️ bino va uskunalar olib berishi uchun 20 mlrd so‘mgacha xizmatlar ipotekasi;➡️ kredit foizining bir qismini qoplash uchun 5,4 foizgacha kompensatsiya;➡️ kredit va lizing ajratish uchun 5 mlrd so‘mgacha resurs;➡️ ajratilgan mikrokreditlarning 100 mln so‘mgacha qismini qayta moliyalashtirish.

Bog‘lanish uchun barcha ma’lumotlar yuqoridagi suratda keltirilgan.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5 апрелдаги ПҚ-153 сонли Қарори қабул қилинди. 2024 йилда Мингбулоқ тумани ҳокимлиги захирасидаги 486 гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, 30 йил муддатга 1 857 нафар ёшларга 485 гектар ер майдоларини “e-auksion.uz” платформаси орқали ижарага берилади.Шунингдек, “бир массив - бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим жорий этилади.

Қарорга мувофиқ; - ер майдонини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари “Е-аукцион” электрон савдо платформаси орқали “маҳалла еттилиги” нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар ўртасида ўтказилади,

-ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

-закалат пули базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида белгиланган.

Бунда, электрон онлайн аукцион савдоларида 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, аукцион ўтказилган ҳисобланади ҳамда ушбу имтиёзли шартлар асосида ўтказиладиган аукцион савдоларида ёшларга ер майдонини фақат бир маротаба ижарага олишга рухсат берилади.

Қисқа таътилдан сўнг, туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров ишчи гуруҳи билан биргаликда ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш, ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ишлар ҳолатини ўрганишга киришди.

Ўрганиш давомида авваламбор туман марказидаги экологик ҳолат ҳамда марказ кўринишини яхшилашга қаратилган ишлар кўриб чиқилди. Ноқонуний ўрнатилган рекламаларни бартараф этиш ва чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш учун тегишли хизматларга кўрсатмалар берилди. Ободонлаштириш ишларини янада тизимли ташкил этиш учун янги режалар ишлаб чиқилди.

Туман ҳокими Навоий ММТП ҳудудида закан бўйларидан самарали фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилди. Ушбу жойларда ўрдак боқиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари юзасидан таклифлар эшитилди. Мазкур ташаббус нафақат қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ривожлантириш, балки аҳоли даромадини оширишга ҳам хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, балиқчилик соҳасида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг иш жараёнлари ўрганилди. Уларнинг мавжуд муаммолари ва таклифлари эшитилиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини 2025 йил мавсумига тайёрлаш масаласи алоҳида эътибор марказида бўлди. Ҳоким техникаларнинг ҳолатини назоратдан ўтказиш, ўз вақтида таъмирлаш ва мавсумга тўлиқ ҳозирлик кўриш бўйича масъул шахсларга аниқ вазифалар юклади.