Янгиликлар
Давлатимиз раҳбари томонидан "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни имзоланган. Мазкур Қонун, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни ҳар томонлама тартибга солувчи илк бор қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат сифатида Ўзбекистон тарихидан ўрин олди. Чунки шу вақтгача бу соҳада қонунчилигимизда ҳеч қандай ҳужжат йўқ эди. Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-февралдаги "Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Контсепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ5655-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди. Қонунни ишлаб чиқишда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Европа статистиклари конференциясининг аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича асосий тамойиллари ва тавсияларидан асос сифатида фойдаланилди. Қонун бешта боб ва ўттиз бир моддадан иборат бўлиб, унда қонуннинг мақсади, асосий тушунчалар, аҳолини рўйхатга олишнинг вазифалари ва принтсиплари ёритиб берилган. Асосий принтсиплардан бири сифатида даврийлик принтсипи, яъни аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилиши ҳамда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида, шахсга доир маълумотлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга олиш варақлари асосида ҳар бир респондент учун якка тартибда тўлдирилади, яъни рўйхатга олувчи шахслар томонидан уймауй юриб, ҳар бир респондент учун алоҳида тўлдирилади. @mingbuloq_hokimligi
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ЎРҚ–752-сон, 09.02.2022 й.) “Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ногиронлик пенсиялари Чернобил АЕСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногиролиги бўлган шахсларга ҳам тайинланиши белгиланди. Шу кунга қадар фақат I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланиши белгиланган эди. Оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланди. Илгари 16 ёшгача эди. Ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида, 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкинлиги белгиланди. Амалда 18 ёшгача эди. Болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври кўпи билан 6 йил этиб белгиланди. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар киритулгунига қадар, болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври кўпи билан 3 йил этиб белгиланган эди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантин ва инсон учун ҳавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан сўнг пенсия тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат этганда уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан тайинланиши белгиланди. Бунга қадар “Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунда чеклов чоралари (карантин) даврида пенсия тайинлаш муддатлари кўзда тутилмаган эди. Бюджетдан ташқари Пенсия Жамғармаси Мингбулок тумани бўлими.









