Янгиликлар
Нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан 2021 йил учун 1-НН шакл (йиллик) давлат статистика ҳисоботини э-Стат 4.0 ахборот тизими орқали 2022 йил 1 мартдан кечиктирмай электрон кўринишда тақдим этиш белгиланган. Шу муносабат билан 1-ННТ шакл (йиллик) ҳисоботни ўз вақтида тақдим этишингизни сўраймиз. Ўз навбатида ҳисобот тақдим этиш тартибини бузган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чора кўрилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз. Давлат статистика тизимига доир барча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин. Қўшимча маълумотлар учун телфон: 69-45-21-898
Мингбулоқ туман статистика бўлими










