Янгиликлар

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубова, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Ирода Қўчқарова, нуронийлар ва 100 дан ортиқ аёллар иштирок этишди.
Туманимиз қишлоқ аёллари кунини кенг нишонлаш, қишлоқларда яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилган байрам тадбирида аёлларга яна бир бор юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Тантанали тадбирни вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Ирода Қўчқарова очиб берди ва сўзни вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубовага берди. Ҳоким ўринбосари ўз сўзи аввалида, туманимизнинг аграр соҳаларида фидойилик намунасини кўрсатиб меҳнат қилаётган аёлларни байрам билан муборакбод этди. Тадбирда давомида иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди. Байрам табригида санъаткорлар томонидан тайёрланган бадиий дастурлар намойиш этилди.
@mingbuloq_hokimligi










