Янгиликлар

«Учтаси ўн беш минг, янги қовунлардан сотиб олинг» — Мингбулоқ деҳқон бозоридан фоторепортаж
Бозорлардаги қовун-тарвуз сотувчиларининг юзлари қуёшдан қорайган. Уларнинг чорловчи овози пичоқ тарвузнинг йўл-йўл пўчоғини кесгани сингари тўлиб-тошган оломоннинг шовқинини ёриб ўтади. Сертабассум сотувчилар хуштаъм қовун тилимини харидорларга узатиб, татиб кўришни таклиф қилади.
Ҳокимлик ахборот хизмати «Мингбулоқ деҳқон бозори»нинг асосий савдо нуқталарига бориб, тарвуз-қовунлар ҳақида ҳамма нарсани биладиган одамлар билан суҳбатлашиб, улардан ҳаёт тарзлари, даромадлари ва ширин қовун-тарвузларни тўғри танлаш сирлари ҳақида сўради.
Бозорда сотувчилар ўз далаларида етиштирган ёки деҳқонлардан сотиб олинган қовун-тарвузларни сотишмоқда. Кўча бўйида жами 15 та нуқта жойлашган бўлиб, уларда ўн мингдан ортиқ пишган полиз экинлари сотилмоқда.
Маълумот ўрнида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида туманда 9756 тонна полиз экинлари етиштирилди.












