Мингбулоқда «оқ олтин» мавсумига киришилди: дастлабки пахта карвони йўлга чиқди.

Туман бободеҳқонлари янги мавсумга ҳар қачонгиданда пухта ҳозирлик кўрдилар. Эрта баҳорда 12 минг 916 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, мингбулоқлик пахтакорлар томонидан 48 185 тонна ҳосил топшириш режалаштирилмоқда.

Пахтакорлар учун масъулиятли ва йил давомида меҳнатлари ҳосиласини кўрадиган пайт келишидан аввал теримга старт берилди. Нуронийлар, фермерлар хирмонга барака тилаб, дуо қилдилар.

Пахта ортилган карвонлар туман бўйлаб карнай-сурнай садолари остида “Art soft Holding” компаниясининг кластерига қарашли пахта тозалаш заводига йўл олди.

@mingbuloq_hokimligi

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хайитов ва ушбу кенгашнинг вилоятдаги раҳбари Носирхон Каимов Мингбулоқ туманида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар билан танишди. "Арт софт текс"га қарашли пахтани қайта ишлаш заводи ҳамда "Бахтиёр Абдусаломович" фермер хўжаликларига ташриф буюрилди.

Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳолигинг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланди. Ушбу ишларни янада самаралироқ ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

@mingbuloq_hokimligi