Янгиликлар

Қолгандарёда замонавий спорт комлекси фойдаланишга топширилди
Мингбулоқнинг Қолгандарёсида бўш турган 50 сотих майдонда замонавий 2-типдаги спорт комплекси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қиладиган комплексда баскетбол, мини футбол, стол тенниси, шахмат-шашка, бадминтон, шунингдек, ворк-аут майдончалари ўрин олган.
Очилиш маросимида туман ҳокими Нуршод Худойбердиев иштирок этиб, маҳалла аҳлини ушбу маскан ила муборакбод этди.

Кардиологлар томонидан 180дан ортиқ бемор тиббий кўрикдан ўтказилди
Бугун, Республика кардиология илмий амалий маркази Наманган филиалининг 18 нафар кардиологлари туманда бўлиб, марказий поликлиникада 180 дан ортиқ юрак қон-томир тизимда касаллиги мавжуд беморларни тиббий кўрикдан ўтказишди ва тегишли тавсиялар беришди.
ПҚ-103 сонли қарор асосида туманда олиб борилаётган ишлар сифати мониторинг қилинди.
Кардиологлар томонидан шифохонадаги реанимация, шошилинч тиббий ёрдам, терапия бўлимидаги беморларга замонавий даволаниш стандартлари бўйича консультация бердилар. Кўрик натижасида 6 нафар беморлар стационар даволанишга йўналтирилди, 2 нафарига имтиёзли ордер берилди. 2 нафар бемор электрон ордер тизимига киритилди.









