ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ, КИЧИК КОРХОНА ВА МИКРОФИРМАЛАР ДИҚҚАТИГА! Мингбулоқ туман статистика болими томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тадбиркорлик субъэктлари иштирокида ҳар ойнинг охирги пайшанба куни семинар йигилиш болиб отишини малум қилади. Қошимча малумот Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1- июл ҳолатига Мингбулоқ туманининг доимий аҳоли сони 132,4 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 0.9 % га кўпайган. Мингбулоқ туман статистика болими

Бешсеркада фуқаролар қабули ўтказилди Туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бешсерка маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда 10га яқин фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. @mingbuloq_hokimligi

Аҳолини рўйхатга олишдаги босқичлари қандай Аҳоли рўйҳхатга олиш тадбири мустақиллик йилларида илк бор бутун Республика миқёсида ўтказилиши инобатга олган ҳолда, унга пухта тайёргарлик кўриш ишлари амалга оширилиши керак. Бунда албатта ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганилиб келинмоқда. Бу борада тажрибалари кўп давлатлар танлаб олинган. Илгариги бўлиб ўтган аҳолини рўйхатга олиш тадбири билан албатта бугунги аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фарқлар мавжуд. Ривожланган давлатлар энг камида 10 йилда 1 маротаба аҳолисини рўйхатга олиш ишлари ўтказса албатта саволларни ўзлари учун керакли маълумотлар асосида амалга оширадилар. Бизда бугунги кунда аҳолини рўйхатга олишда 3 та босқичда амалга оширилади. 1- босқичда Тайёргарлик кўриш ишлари бўлиб ўтади. Аҳолини рўйхатга олишда саволнома олволиб уйма уй юриб рўйхатга олишдан олдин уларни қай тартибда рўйхатга олишлар, ҳужжатларни сақлаш тартиблари, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиблари,қонунлар, саволнома шакллари ва шунга ўхшаш ҳужжатлар ишлаб чиқиш лозим бо֥ълади. Бизда бугунги кунда 22 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилган.2-босқичда шу норматив ҳужжатларда белгиланган тартибларга асосан уйма уй юрга ҳолда аҳолини рўйхатдан ўтказилади.3- босқичда якуний маълумотларни эълон қилишдан иборат.