Янгиликлар
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА БОШ ҲИСОБЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!
2-fx shakli (йилда 2 марта) "Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида"ги давлат статистика ҳисоботини e-Stat 4.0 ахборот тизими орқали 2022 йилнинг 5 июль санасидан кечиктирмай электрон кўринишда тақдим этиш белгиланган.
Шу муносабат билан 2-fx shakli (йилда 2 марта) ҳисоботни ўз вақтида тақдим этишингизни сўраймиз.
Ўз навбатида ҳисобот тақдим этиш тартибини бузган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чора кўрилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.
Давлат статистика тизимига доир барча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Қўшимча маълумот учун
телефон: +99869-452-18-98
Мингбулоқ туман статистика бўлими

Мингбулоқда меҳнат ярмаркази ўтказилди
Бугун, 24 июнь куни Мингбулоқ тумани Дўстлик маданият ва истироҳат боғида олий таълим, касб-ҳунар ҳамда техникумларнинг 2021-2022 ўқув йили битирувчиларини бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва Наманган давлат унверститети ҳамкорлигида "БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ" меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада Мингбулоқ туманидаги барча ташкилот ва тадбиркорлар бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ҲАҚИДА
Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади.
Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади.
Қатор ҳолатларда аҳолини рўйхатга олиш – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади.
Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади

#yashil_makon "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Мингбулоқ тумани Дўстлик истироҳат боғи ва бошқа жойларда ташкилланган яшил ҳудуддаги дарахтлар, ўсимликлар суғорилиб, парваришланмоқда. @mingbuloq_hokimligi








