Мингбулоқ туман 13-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати 2021/2022 ўқув йили битирувчиларни аттестатларни тантанали топшириш маросимидан 35 нафар битирувчиларга ва муддатидан олдин олий таълимга муяссар бўлган барча ўқувчиларни туман халқ таълими бўлими мудири А. Ғаниев, мактаб директори Ф.Каримова ва туман газета мухаррири Қ.Акбаровлар битурувчиларга оқ йўл тилаб тилаклаб билдиришди. Олтин ва кумуш медагига битирган Усмонова Гулшаной, Хамиджонова Дилшода, KUIF олий таълимига 95% грант ютган Рахмоналиев Зафаржонларни ютуқлари билан табриклашдилар.

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ҲАҚИДА Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади. Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади. Қатор ҳолатларда аҳолини рўйхатга олиш – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади. Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади