Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги ПҚ-3132-сонли қарорига «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этилган.

«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари тақдирланадилар.

22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни сифатида нишонлаб келинмоқда. Аждодларимиз юксак тафаккури, урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган, бутун жаҳон аҳли ҳавас қиладиган эзгу қадриятларимиз кўзгуси бу – маҳалла ҳисобланади.

Маҳалла ходимлари куни вилоятдаги 40 нафар маҳалла тизими ходимларига вилоят ҳокими Шавкат Абдуразақов томонидан кўкрак нишонини топширилганди. Шундан, 4 таси Мингбулоқ туманидаги маҳалла тизимидаги меҳнат қилаётган маҳалла фидоийлари сазовор бўлишди. Мукофотланганларнинг ҳар бирига Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ҳар бирига 1,2 млн.сўмдан маблағлар топширилди.

Шунингдек, Кўкрак нишони билан тақдирланган ходимларга Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳисобидан мамлакатимиз санаторийларида даволанишлари учун бир маротабалик бепул йўлланмалар тақдим этилмоқда.

Айни кунларда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги сўлим табиат қўйнида жойлашган “Навбаҳор” санаториясида бир қатор маҳалла фидоийлари даволанишмоқда, ҳордиқ чиқаришмоқда.

“Кейинги йилларда маҳалла тизимига, маҳаллаларда фаолият юритаётган бешлик ходимларига катта эътибор берилмоқда. “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонини шахсан вилоят ҳокими қўлларидан қабул қилиб олганимда шу касбда меҳнат қилаётганимдан ғурур туйдим, ўзимга улкан режалар белгилаб олдим. Бугунги кунда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент вилоятидаги “Навбаҳор” санаториясида бепул даволанишимга шароит яратиб берилди. Бу ерда бошқа вилоятлардан келган маҳалла фидоийлари билан тажриба алмашаяпмиз, ютуқларимиз ва амалга оширишимиз керак бўлган вазифаларни белгилаб олаяпмиз”,-деди Мингбулоқ тумани “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Инамов Рустамали.

"Истиқбол" ММТП ҳудудидаги "Муҳаммад Сардор Азиз" фермер хўжалигида туманда биринчи бўлиб ғалла ўримига старт берилди. Ўрим олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон ҳатм қилинди.

Бугунги кунда Мингбулоқ туманидаги 312 та фермер хўжалиги томонидан жорий йилда 9085 гектар майдонда ғалла етиштирилмоқда. Айни пайтда пишиб етилаётган ғалла ҳосилини юқори унумдор комбайнлар ёрдамида қисқа фурсатларда ўриб-янчиб олиб, қабул масканларига етказиш мақсадида туманнинг барча ҳудудларида сифатли техника ва ишчи кучи жалб этилган ҳолда 54 та махсус отрядлар ташкил этилгани, мавсум давомида туман бўйича 270дан ортиқ дон териш техникалари жалб қилинган.

Туман ҳокими ва туман прокурори марказий МТПда бўлди.

Бугунги кунда туманда 8901 гектар майдонда ғалла парвариш қилинмокда.

Мавсумда 54 дона комбайнлар, 240 дона дон ташиш техникалари қатнашади.

Шунингдек, ғалла ўрим-йиғим мавсумини ўз вақтида уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 54 та отрядлар ташкил қилинган. Отряд таркибига ИИБ ходимлари, фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва бошқа масъуллар бириктирилган.