Янгиликлар
Мингбулоқ туман адлия бўлими ходимлари томонидан туман ҳокимлиги мажлислар залида оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари иштирокида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституция нормаларини мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Ушбу дастурга бағишлаб ўтказилган йиғилишда Президентимиз томонидан тадбиркорларга шароит яратиб, улар билан манфаатли ҳамкорлик қилиш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича топшириқлар берилган эди.
Семинарда вилоят ва туман ҳокимликлари мутасадди раҳбарлари, республика ишчи гуруҳи, тегишли ташкилотлар вакиллари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирок этишди.
Учрашувда дастурда тадбиркорларга имкониятлар яратиб бериш орқали ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва шу йўл билан камбағалликни қисқартириш ҳамда бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш борасида тушунчалар берилди.
Ўз навбатида тадбиркорлар ҳам ташаббус, таклиф ва муаммолари билан ўртоқлашдилар.
Мингбулоқ туманидаги умумий ўрта таълим мактаб раҳбарларига ва ўқитувчиларига билетларни сотиб бериш мажбурияти ҳеч қандай туман ҳокимлиги, ВММТБ ёки бошқа ташкилотлар томонидан мажбурланмаган.
Мактаб директорларига туман ММТБ томонидан ҳам мажбурий билетларни сотиб бериш бўйича топшириқ берилмаган.
Туманда ўқитувчилардан мажбурий равишда пул йиғиш холатлари мавжуд эмас.
Мингбулоқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими
Мамлакатимизда 15-майдан 15-июнга қадар “Соғлом аёл” ойлиги тадбирлари ўтказилмоқда. Мингбулоқда ташкилланган навбатдаги семинар айни шу мавзуда бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Ф.Эгамбердиева, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари О.Қўлдошев, патранажлар ва маҳалладаги аёллар фаоллари иштирок этди.
Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад ўсмир қизлар ва фертиль ёшдаги аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.
Таъкидлаш жоиз, Мингбулоқ туманида туғруқ ёшидаги аёллар доимий назоратда бўлиб, уларни аниқ режа асосида тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Семинар давомида аёллар ўртасида репродуктив саломатликни асраш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, бехатар оналик, ўсмир қизлар ўртасида учрайдиган тиббий муаммоларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Тадбир доирасида эрта турмуш ва қариндошлар ўртасидаги никохнинг салбий оқибатлари, чақалоқларни тўғри овқатлантириш, хонадон гигиенасига риоя қилишнинг оила саломатлигида аҳамияти каби мавзуларда суҳбат қурилди.
Тадбир давомида тўғри овқатланиш ярмаркаси, аҳоли орасида тор доирадаги тиббий кўрик, соғлом ҳаёт учун 5000 қадам юриш кабилар ҳам бўлиб ўтди.






