Янгиликлар
Мингбулок тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан туманда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, очиқ ва ёпиқ майдонларда маҳсулот етиштириш бўйича семинар ташкил этилди.
Унда соҳа мутахассислари ва томорқачилар иштирок этишди.
Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ўз томорқаларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш, уларга амалий кўникма ва илмий асосланган билим бериш, фуқароларнинг ўз томорқасидан даромад олишдан иборатдир.
Иштирокчилар Мулкобод маҳалла фуқаролар йиғини "Янгибог" кўчасида истиқомат қилувчи Яхшибоев Зохиджон хонадонида бўлишиб, томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича холатини ўрганилди, томоркаларни сугориш учун артезиан кудуклари казиб чикарилган.
Яхшибоев Зохиджонлар оиласи 10 сотих томорқадан унумли фойдаланиб, бир йилда 2-3 маротаба ҳосил оляпди. Томорқада 3 сотихли иссикхона мавжуд. Иссиқхонадан ўтган йили 30 млндан зиёд соф даромад олишган. Март ойида иссиқхонага экилган бодринг кўчатлардан 10 млн даромад олишган бўлса яна ўртача 20 млн даромад олишни кўзлашмоқда.Семинар иштирокчиларига макбул кишлок хужалиги ва экологик амалиёти (GAЕP) оркали захарли ва кимёвий дориларсиз биологик табиий усулда ва сув тежамкор технологиялар билан сабзавотларни хосилдорликни ошириш ишлари олиб борилди.
Бугун, 18 май куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев туманда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Шунингдек, бир нечта аҳоли хонадонларида уларнинг яшаш турмуш тарзи билан ҳам танишди.
Айни вақтда туманнинг Қайрағочовул, Меҳнатобод ва Ингичка маҳаллаларида ички йўлларни шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Мингбулоқ туман Тўпсада МФЙда яшовчи фуқаро Мамадалиев Собиржонга Гулистон ММТП ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳирасида турган 58 бонитет балли 195,196,197,194қ, 191,192,193-контурларда жойлашган жами 53.8 гектар, шундан 44.6 гектар экин ери , 0,1 гектар ўрмонзор 8,6 гектар сув ости ерлари, 0.3 гектар дала йўллари ўрни, 0.1 гектар қуриш ўрни майдонлари бўлган ер майдонини туман ҳокимининг 2016 йил 16 мартдаги 271-сонли қарори билан пахта-ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ажратиб берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида фермер хўжалиги ташкил қилаётган ерлардан амалдаги ер тўғрисидаги қонунларга, экология ва санитария талабларига риоя этиш, белгиланган режа асосида ҳосилдорликни йилма-йил ошириб бориш вазифаси топширилган.
Бундан ташқари туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган узоқ муддатли шарноманинг 5-бобида фермер хўжалигига давлат эхтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини таъминлаш (ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда);
Ерлардан белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятни ёмонлашувига йўл қўймаслик, Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнидаги ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг нормативидаги кадастр бахосидан паст бўлмаган даражада таъминлаш мажбуриятлари юклатилган .
“Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалиги 2016 йил пахта ҳосили учун 34,3 гектар майдонда 56,7 тонна пахта етиштириш бўйича контрактация шартномаси тузилган бўлиб, амалда 8,1 тонна ёки режага нисбатан 14,3 фоиз пахта хом ашёси топширган. 2017 йилда режага нисбатан 55,8 фоиз ва 2018 йилда режага нисбатан 99 фоиз пахта хом ашёси сотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарори 4 иловасидаги фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришгақўйиладиган талаблар
- Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг (кейинги ўринларда қишлоқ хўжалиги корхоналари деб аталади) ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришда, уларнинг охирги уч йиллик фаолияти тўлиқ таҳлил қилинади ва натижаси бўйича ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси кесимида таҳлилий маълумот тайёрланади.
- Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш жараёнида қуйидаги ҳолатларда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади:
ер участкасидан қонун ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилмаганда;
ер участкасини сақлаш шартларига ва сувдан фойдаланиш тартибига риоя этилмаганда, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари кўрилмаганда, шунингдек ушбу мақсадлар учун ўз маблағларини ажратмаганда;
ер участкалари майдонлари узоқ муддатли ер ижара шартномасида белгиланган ўлчамларга нисбатан камайтириб юборилганда, суғориладиган майдонларга асоссиз равишда бино-иншоотлар қурилганда ёки бошқа турдаги зарар етказилганда;
қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган талабларга риоя этилмаганда ва норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганда;
давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан тузилган контрактация шартномалари шартлари сўнгги уч йилда бажарилмаганда, хўжалик фаолияти самарасиз ёки паст рентабеллик билан юритилганда;
меҳнат муносабатларини тартибга солишга қаратилган қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилмаганда, ишчи-ходимлар, шу жумладан фермер хўжалигида меҳнат қиладиган оила аъзолари, вақтинча (мавсумий) ёлланадиган фуқаролар учун меҳнат хавфсизлиги шартлари таъминланмаганда;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда, сўнгги уч йил давомида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан тушадиган маблағлар банк ҳисоб варақларида айланиши таъминламаганлиги учун ҳалқ депутатлари кенгашинининг 2019 йил 23 январдаги 201/78-5-сонли қарори қабул қилиниб, туман ҳокимининг 2019 йил 26 январдаги 161/214-сонли қарори билан туман ҳокимлиги захирасига олинган ва 2019 йил 5 февралдаги “Яккатол олтин замини” пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалигигаижарага қўшимча ер майдони ажратиш тўғрисида”ги 367-сонли қарори билан ажратиб берилган.
Мамадалиев Собиржон “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалиги низоли Мингбулоқ туман ҳокимининг 2019 йил 26 январдаги 161/124-сонли ва 2019 йил 5 февралдаги 367-сонли қарорларидан 2019 йилда хабардор бўлсада, судга шикоят қилиш муддатини асоссиз ўтказиб юбориб, 2021 йил апрель ойида судга мурожаат қилган ва шу ўтган давр мобайнида судга мурожаат қилувчи ҳолатлар бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Плениумининг 2019 йил 24 декабрдаги “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларнинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 24-сонли қарорнинг 19-банди 5-хатбошисида, агар мурожаат қилиш муддати ўтказиб юборилган ёки ўтказиб юборилган муддатни тиклаш суд томонидан рад этилган бўлса, аризани қаноатлантириш рад қилинади деб кўрсатиб ўтилган.
Мамадалиев Собиржон томонидан 2021 йил 13 августда Наманган туманлараро маъмурий судига ҳоким қароридан норози бўлиб ариза билан мурожаат қилган бўлиб, суднинг 2021 йил 14 сентябрдаги ажрими билан иш юритишдан тугатилган. Аризани тугатилишига Ўзбекистон Республикаси МСИЮтк 108 моддаси биринчи қисми 3-банди асос қилинган бўлиб, унда Мамадалиев Собиржон Мингбулоқ туман давлат хизматлари марказининг 2021 йил 25 февралдаги 01-10/11-сонли қарорига асосан тугатилганлиги кўрсатилган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 августдаги 4-1601-2004/282-сонли ажрими билан Мамадалиев Собиржонни тугатишга доир иш юритиш тамомланиб, “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалиги фаолияти тикланган.
Мамадалиев Собиржон томонидан яна Наманган туманлараро маъмурий судига 2021 йил 14 сентябрда 5-1601-2104/796-сонли ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта ариза киритилган.
Наманган туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 21 сентябрда аризани мазмунан кўриб чиқиб, Мамадалиев Собиржон “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалигининг низоли ер майдонига нисбатан бўлган ҳуқуқи вужудга келмаганлиги “Қумтепа оқ олтини” фермер хўжалиги ва туман ҳокими ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилмаганлиги ва давлат рўйхатидан ўтмаганлиги, шунингдек судга шикоят қилиш муддатини ўтказиб юборганлигини узрли деб топишни рад қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида хулосага келган.
Мамадалиев Собиржон апеляция шикоятидаги “Яккатол олтин замини” фермер хўжалиги раҳбари Х.Исмоилов эканлиги, тендерда иштирок иштирок эитш ҳақидаги ариза Х.Исмоилов эмас, балки унинг иш юртувчиси Ш.Эгамов томонидан берилганлиги ҳақида келтирилган важлари ҳам асоссиздир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 23 февралдаги ҳамда 2022 йил 20 декабрдаги расмий маълумтлар базасида “Яккатол олтин замини” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Эгамов кўрсатиб ўтилган.
“Яккатол олтин замини” фермер хўжалиги йилдан пахта-ғаллачилик йўналишида агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказиб давлат режаларини ортиғи билан бажариб келмоқда. Ҳозирда 8 нафар доимий ва 32 нафардан ортиқ мавсумий ишчилар ишлаб келади. Бундан ташқари ҳар йили кам таъминланган оилаларга ғаллан кейин ер ва буғдой маҳсулотлари тарқатиб келади.
Хулоса қилиб айтганда Мамадалиев Собиржон газетага бу мурожаатни йўллашдан олдин фермер хўжаликлари фаолиятини чуқур таҳлил қилиб, мазкур хўжаликлар бир неча йиллар мобайнида ердан унумли фойдаланмай келаётганлиги ва шартнома шартларини бажармаётганлигига ҳам бир назар солса мақсадга мувофиқ бўларди.
Бугун, туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қолгандарёда сайёр қабул ўтказди.
Фуқаролар иштирокида 10 га яқин мурожаатлар тингланди.
Муаммоларни ижобий ҳал бўйича тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
| Даромадлар номи | Наименование доходов | Сумма (минг.сўм) |
| Даромадлар жами | Всего доходов | 7 346 550 |
| Айланмадан солиқ | Налог с оборота | 579 892 |
| Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи | Налог на доходы физических лиц | 2 683 687 |
| Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи | Выплачиваемый налог на доходы с индивидуальных предпринимателей | 42 776 |
| Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | Налог на имущество юридических лиц | 416 500 |
| Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | Налог на имущество физическиц лиц | 752 497 |
| Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи | Земельный налог с юридических лиц | 942 340 |
| Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ | Налог за пользование недрами по строительным материалам. | 151 210 |
| Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ | Налог за пользование водными ресурсами | 910 628 |
| Йиғимлар жами | Сборы всего | 779 577 |
| Давлат мулки бўйича ижара тўловлари | Налог на доходы физических лиц от сдачи имущества в аренду Государственное имущество | 5 399 |
| Бошқа тушумлар жами | Прочие поступления всего | 82 045 |
| Мингбулоқ туманлар маҳаллий бюджетларига 2023 йил январь-март ойларида ажратилган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар (ҳудудлар кесимида) | |||
| № | Наманган вилоятининг вилоят, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларга 2022 йил январь-июнь ойларида ажратилган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар (ҳудудлар кесимида) | Выравнивающие межбюджетные трансферты в областные, городские и районные местные бюджеты Наманганской области за 2022 год январь-июнь месяц (в разрезе регионов) | Сумма (млн.сўм/ млн.сум) |
| Жами | Всего | 36 952 | |
| Мингбулоқ туман маҳаллий бюджети 2023 йил январь-март ойлари учун | ||||
| харажатларнинг соҳалар кесимида ижроси | ||||
| № | Соҳалар номи | Наименование сфер | Сумма (минг.сум) | |
| Харажатлар - жами | Расходы - всего | 55 976 971 | ||
| 1. | Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлар - жами | Расходы социальной сферы и социальной поддержки населения - всего | 37 649 296 | |
| шу жумладан: | из них: | |||
| 1.1 | Маориф | Образование | 7 853 980 | |
| - мактабгача таълим | - дошкольное образование | 5 429 177 | ||
| - умумий таълим | - общее образование | 2 424 803 | ||
| 1.2 | Соғлиқни сақлаш жами | Здравоохранение всего | 14 198 828 | |
| - соғлиқни сақлаш | - здравоохранение | 14 198 828 | ||
| 1.3 | Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари | Культура и спорт, средства массовой информации | 1 220 086 | |
| - маданият ва оммавий ахборот воситалари | - Культура и средства массовой информации | 496 062 | ||
| - спорт | - Спорт | 724 024 | ||
| 1.4 | Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар | Пособии по уходу за ребенком и малообеспеченным семьям и компенсации | 14 352 190 | |
| 1.5 | Ижтимоий кўникма марказлари | Центры социальной реабилитации | 24 213 | |
| 2. | Иқтисодиётга харажатлар | Расходы на экономику | 2 705 836 | |
| шу жумладан: | из них: | |||
| 2.1 | Фермерлар хўжаликлари бухгалтерия марказлари | Центры бухгалтерии фермерских хозяйствах | 153 087 | |
| 2.2 | Ободонлаштириш | Благоустройство | 1 696 486 | |
| 2.3 | Сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари | Организации Министерства водного хозяйства | 620 358 | |
| 2.4 | Ветеринария қўмитаси | Комитет ветеринарии | 235 905 | |
| 3. | Давлат бошқарув органларини сақлаш | Расходы на содержание органов государственного управления | 4 370 025 | |
| 4. | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш | Содержание расходов органов самоуправления граждан | 707 439 | |
| 5. | Заҳира жамғармаси | Резервный фонд | 259 566 | |
| 6. | Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағлари | Средста фонд гражданских инициатив | 6 608 034 | |
| 7. | Бошқа харажатлар | Прочие расходы | 3 676 775 | |
|
из них: | |||
| 7.1 | Бюджетдан ташкари бошка жамгармаларга бериладиган маблаглар | Средств выдаваемые в другие внебюджетные фонды | 235 800 | |
| 7.2 | Ёшлар дафтарига киритилган ёшларни ижтимоий куллаб-кувватлаш харажатлари | Расходы на социальную поддержку молодежи внесённых в "Ёшлар дафтари" | 967 000 | |
| 7.3 | Аёллар дафтарига киритилган аёлларни ижтимоий куллаб-кувватлаш харажатлари | Расходы на социальную поддержку женщин внесённых в "Аёллар дафтари" | 967 000 | |
| 7.4 | Адвокатлар хизмати | Услуги адвокатов | 6 975 | |
| 7.5 | "Обод маҳалла" жамгармасига ажратиладиган маблаглар | Выделенные средства в фонд "Обод махалла" | 1 500 000 | |






